Бухоро вилояти ҳокимлигида 17 апрель куни вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирокида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.
Хабар беришларича, Бухоро вилоятида 2017 йил бошидан бери турли лавозимларда ишлаб келаётган жами 57 нафар раҳбарлар вазифасидан озод этилган.
Қайд этишларича, улар «меҳнат фаолияти давомида берилган топшириқларга нисбатан масъулиятсизлиги, раҳбарлик қилаётган тизимида ижро интизомини сусайтирганлиги ҳамда йўл қўйган камчиликлари учун» ишдан бўшатилган.
«Йиғилишда вилоятда ижро интизоми сифатини кучайтириш юзасидан аниқ тизим белгилаб олинди», — дейилади ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)