Uzreport профессионал бокснинг супер-оғир вазнидаги спортчилари — Владимир Кличко ва Энтони Жошуа ўртасидаги чемпионлик жангини жонли эфирда намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда телеканалнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари маълумот берди.
29 апрель куни 2017 йилнинг боксдаги муҳим воқеаларидан бири рўй беради. Унда сўнгги йилларда ушбу вазнда мутлақ етакчилик қилаётган Владимир Кличко ҳамда айни вақтда IBF йўналишида жаҳон чемпиони ва ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган Энтони Жошуа ўзаро рингга чиқади. Бокс кечаси Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.
Бу воқеага бўлган катта қизиқишни инобатга олган Uzreport телеканали Кличко — Жошуа жанги ва шу кечада ўтказиладиган бошқа жангларни жонли эфирда трансляция қилади.
Изоҳ (0)