• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ҳукуматининг 2017 йил биринчи чораги якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди

    18 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг биринчи чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилишни янада таъминлаш ва давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш чора-тадбирлари амалга оширилиши тадбиркорлик фаолияти фаоллашишининг сезиларли даражада ўсишига ва жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнеснинг 13,6 мингдан ортиқ ёки 2016 йилнинг худди шу давридагига қараганда 64 фоиз кўп янги субъэктлари ташкил этилишига кўмаклашди. Кичик бизнес субъэктларига 4,6 триллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди, бу 2016 йилнинг биринчи чорагидагига қараганда 1,3 баравар кўпдир», — дейилади ЎзА ахборотида.

    Фаол инвестиция сиёсати амалга оширилиши натижасида мамлакат иқтисодиётига ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 9,7 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестициялар ва кредитлар – 10,5 фоизга ўсди.

    Йил бошидан буён 9 та йирик корхона, шунингдек, 4 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш объэктлари фойдаланишга топширилди. Янгидан ташкил этилган «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

    Тармоқлар ва минтақаларнинг экспорт салоҳиятини сафарбар этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар экспортга маҳсулот етказиб беришнинг ўсишини ва ташқи савдо айланмасининг ижобий салдосини таъминлади. Йил бошидан буён илгари ўз маҳсулотини экспорт қилмаган 258 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, товарларнинг 117 та янги турини экспорт қилиш, шунингдек, 28 та янги ташқи сотиш бозори ўзлаштирилди.

    Мажлисда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосарлари А.Раматов, Ғ.Иброҳимов, Р.Азимов, У.Рўзиқулов, Т.Норбоеванинг, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва вилоятлар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 14 январда Вазирлар Маҳкамаси мажлисида ҳамда жорий йилнинг январь апрелида Қорақалпоғистон Республикасига, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларига ташрифлари давомида берилган топшириқларни амалга ошириш бўйича ҳисоботлари эшитилди.

    Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматовнинг, Давархитектқурилиш қўмитаси раиси Б.Зокировнинг, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти раиси Ф.I.Саломовнинг, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти раиси Б.К.Зариповнинг, Тошкент вилояти ҳокими Ш.Х.Бобоевнинг эътибори ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тасдиқланган ўртача муддатли дастурларини, шу жумладан, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани, қишлоқ жойларда ва шаҳарларда арзон уйлар қуришни жадаллаштиришни сўзсиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўришнинг зарурлигига қаратилди.

    Энг аввало, хорижий инвестициялар жалб этилган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқишни таъминлаш, шунингдек, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида йирик стратегик инвестиция лойиҳалари бўйича ишлаб чиқариш объэктларини белгиланган муддатларда сўзсиз ишга тушириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.Иброҳимовнинг, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раиси А.С.Султановнинг, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси раиси Э.Р.Шоисматовнинг ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти раиси А.А.Абдуллаевнинг ҳисоботлари эшитилди. Муҳокамалар давомида мамлакат Президентининг Туркманистон, Қозоғистон ва Россия Федерациясига яқиндаги давлат ташрифлари давомида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича имзоланган битимлар ва контрактларни ўз вақтида бажаришни таъминлашга доир қўшимча амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.К.Шараповнинг эътибори туризм соҳасини ривожлантиришнинг яхлит концепциясини изчил амалга ошириш, туризм индустрияси субъэктлари фаолияти учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган барча тўсиқлар ва ғовларни олиб ташлаш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ташкил этишга йўналтирилган дастурий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни тезлаштириш зарурлигига қаратилди.

    Мажлисда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш ва сафарбар қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Рўзиқуловнинг, ташқи савдо вазири Э.М.Ғаниевнинг, Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳокимлари У.Й.Узоқов ва Ў.I.Барноевнинг, шунингдек, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг иши натижадорлиги батафсил таҳлил қилинди.

    Маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришни таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар учун «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раиси О.Б.Рустамовга, «Ўзагротехсаноатхолдинг» компанияси раиси Н.С.Отажоновга, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган Олтинкўл (Каримов), Булоқбоши (Махсудов), Қўрғонтепа (Эргашев), Хўжаобод (Исмаилов), Бухоро (Эсонов), Вобкент (Жаводов), Бахмал (Сафаров), Сариосиё (Жўраев), Сирдарё (Назаров) ва Қува (Раҳмонов) туманлари ҳокимларига шахсий баҳо берилди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Рўзиқуловга, ташқи савдо вазири Э.М.Ғаниевга, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раиси О.Б.Рустамовга, «Ўзагроэкспорт» компанияси раиси Ж.А.Холмухамедовга, барча даражалардаги ҳокимликларга логистиканинг замонавий тизимини ривожлантиришни жадаллаштириш, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини, шу жумладан, Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилиши давомида тузилган шартномалар доирасида экспортга етказиб беришнинг кафолатланган ҳажмларини таъминлаш юзасидан тизимли чора-тадбирлар кўриш топширилди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси Ш.С.Жавлонов ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари олдига оилаларда, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида уларни ҳар хил ҳалокатли таҳдидлардан, ёт диний ва экстремистик таъсирлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, хотин-қизларнинг, шу жумладан, тадбиркорлик соҳасида оқилона машғул бўлишини таъминлаш мақсадида маънавий-ахлоқий ва тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди.

    Мажлисда 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини ҳамда тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг тасдиқланган мақсадли параметрларини муваффақиятли бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича мамлакат Президентининг жорий йил 11 апрелдаги қарори талаблари амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

    Республика Ҳукуматининг мажлисига киритилган масалаларни муҳокама қилиш якунлари бўйича 2017 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш юзасидан мавжуд захираларни сафарбар этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган тегишли қарорлар қабул қилинди.

     «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    18.04.2017, 20:23   Изоҳ (0)   8421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси бошқа ном ва вазифалар билан қайта ташкил этилди

    18.04.2017, 20:09

    Ўзбекистон ҳукумати эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлади

    18.04.2017, 19:35

    Ўзбекистон Миллий боғида Адиблар хиёбони барпо этилади

    18.04.2017, 19:28

    Интизомсиз раҳбарларга янгича жазо (ёки ишончни оқлаш учун яна бир имконият)

    18.04.2017, 19:08

    Фарғонада ноқонуний равишда чигит сақлаётган фуқаро аниқланди

    18.04.2017, 18:44

    Бувайда туманида ноқонуний равишда диний таълимотдан дарс бериб келган шахс қўлга олинди

    18.04.2017, 18:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда IT йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

    Ўзбекистон | 17 июн, 10:50

    Бразилияда 2 яшар бола онасини отиб қўйди (видео)

    Дунё | 17 июн, 10:37

    “Насаф” ва “Навбаҳор” футболчиларида катта ўсиш, “Пахтакор” аъзоларида эса жиддий пасайиш — Суперлигада ҳаракат қиладиган футболчилар нархи янгиланди

    Спорт | 17 июн, 10:34

    Ўзбекистонда 18 июнь куни жазирама иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 17 июн, 10:33

    Россия Киевга дронлар билан йирик зарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 17 июн, 10:20

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 17 июн, 09:54

    Россияда болалар учун дронларни бошқариш бўйича мусобақалар ўтказилади

    Дунё | 17 июн, 09:30

    G7 саммитида Буюк Британия—АҚШ автомобиль савдоси бўйича расмий келишув имзолади (видео)

    Дунё | 17 июн, 09:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.