Хитой иқтисодиётининг ўсиши 2017 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даври билан таққосланганда 6,9 фоизни ташкил қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Бунга истеъмол талаби, инвестиция ва саноат ишлаб чиқаришининг ошиши туфайли эришилди.
Bloomberg агентлиги томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, таҳлилчилар ўртача 6,8 фоиз ўсишни кутган.
Жумладан, асосий капиталга инвестиция 9,2 фоизга, чакана савдо ўн фоиздан ортиққа ўсди.
ХХР Давлат қўмитаси вазири Ли Кэцян аввалроқ иқтисодиёт ўсиши 2017 йилда, тахминан, 6,5 фоизни ташкил этишини башорат қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)