«Сурия демократик кучлари» жангчилари Дайр-аз-Зор вилоятида операция ўтказди. Операция АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари вертолётларидан десант тушириш билан бирга кечди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телеканалнинг маълум қилишича, ИШИД гуруҳи террорчиларининг ал Майадин шаҳри яқинидаги Сурия саҳросида жойлашган таъминот чизиқларига ҳужум уюштирилган.
Бу ҳудудда ИШИД жиноий гуруҳлари томонидан эгаллаб олинган ат-Танак ва ал-Жафра нефть конлари ҳам жойлашган.
Америка вертолётларидан бир неча ўнлаб жангчи туширилган, улар ўз вазифасини бажаргандан сўнг ушбу ҳудудни тарк этган. Операция натижалари бўйича тафсилотлар маълум қилинмади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)