Америкача футбол юлдузи, Миллий футбол лигаси (NFL) клублари собиқ аъзоси Тодд Хип эҳтиётсизлик туфайли 3 ёшли қизини машинада уриб юборди. Бу ҳақда Fox News’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полициянинг маълум қилишича, ҳодиса Финикс яқинидаги шаҳарчада, спортчининг уйи олдида содир бўлди. Хип юк машинасини бошқараётган вақтда йўлга чиқиб кетган қизини уриб юборган. Қизча шифохонага етказилди ва ўша ерда жон берди.
Полиция ҳодиса сабабларини ўрганяпти. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа бахтсиз тасодиф, дея баҳоланмоқда.
Sporting News маълумотига кўра, ҳалок бўлган қизча 37 ёшли спортчининг кенжа фарзанди эди. Тодд Хип оиласида яна 4 фарзанд бор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)