Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатар Юлдузлар лигасида тўп сурадиган аъзоси Темурхўжа Абдухолиқов чемпионатнинг сўнгги турида дубл қайд этди.
У тўп сурадиган «Ас-Сайлия» клуби ўз майдонида «Ал-Вакра» устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди. Абдухолиқов ўйинда ҳисобни очди, кейинроқ эса сўнгги нуқтани қўйди.
Темурхўжа билан бирга тўп сурадиган ўзбекистонлик бошқа бир футболчи Санжар Шоаҳмедов иккинчи бўлимга келиб майдонга чиқарилди.
https://twitter.com/alkasschannel/status/852913365923934208
https://twitter.com/alkasschannel/status/852936576464072704
Чемпионатнинг иккинчи даврасидан эътиборан «Ас-Сайлия» сафига қўшилган Темурхўжа Абдухолиқов 10 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу клубнинг 24 та ўйинда иштирок этган футболчиси Муҳаммад Муттазир ҳисобида ҳам шунча гол бор.
Маълумот учун, Темурхўжа Абдухолиқов бунга қадар Тошкентнинг «Локомотив» клубида тўп сурган бўлиб, мавсумни Ўзбекистон тўпурари сифатида якунлашга эришганди. Унинг жамоадоши Санжар Шоаҳмедов ҳам 10 та ўйинда иштирок этди ва рақиблар дарвозасига 2 та гол уришга эришди.
Бугун — 15 апрель куни Сардор Рашидов ва Санжар Турсунов ҳаракат қиладиган клублар чемпионатдаги сўнгги турларда майдонга тушади.
Қатар Юлдузлар лигаси 26-тур ўйинлари 14 апрель, жума
«Ас-Сайлия» — «Ал-Вакра» 3:1
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов, 24 (1:0). Аҳмед Фадел, 38 (1:1). Муҳаммад Муттазир, 63 (2:1). Темурхўжа Абдухолиқов, 85 (3:1).15 апрель, шанба«Ал-Ҳарайтият» — «Ал-Гарафа»«Ас-Садд» — «Ал-Жаиш»
Изоҳ (0)