Шимолий Корея пойтахтида миллий байрам — мамлакатнинг биринчи президенти Ким Ир Сен таваллудининг 105 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Парад давомида баллистик ракеталар, жумладан, саккиз ўқли ғилдиракли шассидаги ва денгиздан учириладиган моделлар намойиш этилди.
Шунингдек, парад давомида майдондан танклар, артиллерия қурилмалари, жанговар пиёда машиналари ўтди. КХДРда тайёрланган ялпи ўт очиш реактив тизимлари намойиш этилди.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бўлган фахрий минбар олдидан мамлакат қуролли кучларининг барча турлари бўлинмалари, жумладан, аёллар қисмлари ўтди.
Самолётлар гуруҳи Пхеньян осмонида 105 рақамини намойиш этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)