Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-тур беллашувлари 14 апрель куни старт олди ва 15 апрель кунги ўйинлар билан ўз якунига етади.
Жума оқшомида 2 та учрашув ўтказилди. Турнир жадвалининг юқори қисмидан жой олган «Машъал» ва «Қўқон—1912» клублари Муборакда тўқнаш келди. Ўйин асосий вақти якунига 1 дақиқа қолганида мезбонлар мағлубиятдан қутулиб қолди — 1:1.
Қўлга киритилган 1 очко қўқонликларни турнир жадвали пешқадамига айлантирди. «Машъал» эса ундан кейин иккинчи бўлиб олди.
Тошкентда эса «Обод» «Олмалиқ» клубига имкониятни бой берди — 0:1. Шу тариқа Виктор Кумиков жамоаси кетма-кет икки турда зафар қучишнинг уддасидан чиқа олди.
Ўзбекистон Олий лигаси 6-тур ўйинлари 14 апрель, жума
«Машъал» — «Қўқон—1912» 1:1
Голлар: Акмал Холмуродов, 75 (0:1). Ҳумоюн Муртазоев, 89 (1:1).«Обод» — «Олмалиқ» 0:1
Гол: Владислав Касминин 70, (0:1).15 апрель, шанба«Локомотив» — «Насаф»«Қизилқум» — «Сўғдиёна»«Шўртан» — «Пахтакор»«Динамо» — «Бухоро»«Металлург» — «Навбаҳор»
16 апрель, якшанба«Нефтчи» — «Бунёдкор»
Изоҳ (0)