Мамлакатдаги консерватив партиялар иттифоқи саналган Эрон инқилобий кучлари халқаро фронти вакили Иброҳим Раисий 19 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловида қатнашиш учун номзод сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эроннинг собиқ прокурори, ҳозирда Машҳад шаҳридаги Имом Ризо мақбараси қўриқчиси ва «Астане Кодсе Разавий» диний жамғармаси раҳбари Иброҳим Раисий Эрон раҳбари ва диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаийнинг яқин сафдоши саналади. Айни дамда Раисий оятуллоҳнинг давомчиси бўлиш эҳтимоли катта номзод сифатида кўрилади.
Мусулмон руҳонийларининг 56 ёшли вакили бўлган Раисий Эрон куч тузилмалари, хусусан, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусида ўзига яраша мавқега эга.
Маҳаллий ОАВ Раисийни сайловда ислоҳотчилар томонидан қўллаб-қувватланаётган амалдаги президент Ҳасан Руҳонийга жиддий рақиб бўлишини тахмин қилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)