Эрон шимоли-ғарбидаги сув тошқинлари оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, саккиз киши бедарак йўқолган, деб гумон қилинмоқда. Бу ҳақда мамлакат фавқулодд вазиятлар идораси раҳбари Исмоил Нажар маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Нажарнинг сўзларига кўра, тошқинлар Эроннинг тўрт вилояти — Ғарбий Озарбайжон, Шарқий Озарбайжон, Курдистон ва Зинжон вилоятларида жума куни эрталабдан кузатилган кучли ёмғирлар сабаб юз берган.
Қурбонларнинг аксарияти Шарқий Озарбайжон вилоятида қайд этилган. Мамлакат ҳукумати ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)