Тошкент шаҳар ички ишлар идоралари томонидан олиб борилаётган «Орият» тадбирлари давомида фоҳишалик ва фоҳишахона сақлаш жиноятлари билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинмоқда. Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда фоҳишалик билан шуғуллангани учун қўлга олинган аёлларнинг кўрсатмалари намойиш этилди.
Қўлга олинганлардан бирининг кўрсатма беришича, у Андижон вилоятидан бўлиб, Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган. Аёлнинг сўзларига кўра, унинг икки фарзанди бор ва уларни болалар уйига топширган. Қўлга олинган аёлнинг ҳозирги вақтда саккиз ойлик ҳомиласи бўлиб, ҳомила у билан яшаган бир йигитдан бўлган. Йигит аёлнинг ҳомиладор бўлганини билгач уни ташлаб, қочиб кетган.Яна бири фоҳишанинг битта боласи бор. У эридан ажрашган, боласини энагага бериб, ўзи уч ойдан буён фоҳишалик билан шуғулланган. Унинг айтишича, 100—150 минг сўмга мижозларга интим хизмат кўрсатган.
Самарқанд вилоятидан бўлган яна бир фоҳиша аёлнинг уч фарзанди бор, у ҳам эридан ажрашган. У фарзандларини Самарқандда қолдириб, ўзи Тошкентда 2017 йил январь ойидан бери фоҳишалик билан шуғулланиб келган.
Қачондан бери фоҳишалик қилаётганини билмайдиган яна бир аёл мазкур жиноят бўйича бир неча бор судланган. Қизиқ томони, у дастлабки сўроқ вақтида фоҳишалик бўйича неча марта судланганини ҳам билмаслигини айтиб ўтган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)