«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Канаданинг CAE компаниясидан Full-flight-симулятор (FFS) Boeing-767 янги тренажёрини қабул қилиб олди. Бу ҳақда компания «Дарё»га маълум қилди.
Ҳозирги пайтда миллий авиакомпания ўқув-машғулотлар марказидаги Тренажёр комплексида CAE мутахассислари билан биргаликда қурилмани ўрнатиш ва монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
20 апрель куни дастурий таъминот ва тренажёр қурилмасининг бошқарувини созлаш бошланади, шундан сўнг уни синовдан ўтказиш ва сертификатлаштириш амалга оширилади. Тренажёрни фойдаланишга топшириш жорий йилнинг 9 июнига режалаштирилган.
Май ойида эса миллий авиакомпания ўқув-машғулотлар марказида авиакомпаниянинг ўн нафар муҳандис мутахассиси канадалик мутахассислар томонидан ўқитилади ва уларга авиатренажёрга мустақил хизмат кўрсатишга рухсат берилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)