Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20—21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида, жумладан, Шуманай туманидаги болалар ва санъат мусиқа мактабини мусиқа асбоблари ҳамда дарсликлар билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан топшириқ берилганди. Бу ҳақда «KRuz.uz» маълум қилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли фармойиши билан мактаб етишмайдиган мусиқа асбоблари ҳамда дарсликлар билан таъминланди.
Хусусан, аниқланган эхтиёж асосида 24 номдаги 107 дона маҳаллий ва жаҳон бастакорлари асарлари асосида тайёрланган ноталар тўплами ҳамда ўқув-услубий адабиётлар тўлиқ тақдим этилди.
8 номдаги жами 17 та жиҳоз, жумладан, оркестр учун дамли чолғу асбоблари, концерт зали учун роял, рубоб прима, 2 донадан Қашқар рубоб, ғижжак-алт ва аккордеон, 7 та компьютер етказиб берилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)