Рустам Холматов Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда, Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб, UZ24 хабар бермоқда.
Холматов мазкур лавозимда Акром Орипов ўрнини эгаллади. Аввалроқ Акром Орипов вилоятнинг Дўстлик туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Рустам Холматов бунгача Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Оққўрғон» ширкатлар бирлашмаси бош иқтисодчиси, Оққўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Чиноз тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари — вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокими лавозимларида ишлаган.
Сўнгги йилларда Рустам Холматов «Пахтасаноат» илмий маркази ишлаб чиқариш ва иқтисод бўлими бошлиғи, шу марказ бошқаруви раиси маслаҳатчиси, Бекобод тумани ҳокими лавозимларида меҳнат қилиб келган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)