Чортоқлик Шуҳрат Ботиров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзганинг мулкига эга чиқаман деб қаттиқ адашганини, кеч бўлса-да, ҳис этди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
У Наманган шаҳрининг Нодим кўчасида яшовчи Дилафрўз Соҳибова билан Matiz русумли автомобилни 50 миллион сўмга сотиб олиш, пулини эса бир ой муддатда тўлаб беришга келишади.
Шундан сўнг машинани олиб кетади. Бироқ белгиланган муддатдан ўтиб кетса ҳам на пулни беради, на машинани қайтаради.
Д. Соҳибова алданганини англаб етиб, Наманган шаҳар ИИБга мурожаат этди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғалиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)