Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш референдумидаги овоз бериш жараёнига чет эл давлатлари аралашган бўлиши мумкин. Британияликлар референдумда қатнашиш учун рўйхатдан ўтган сайтдаги носозликни текшириб чиққан парламент комиссияси шундай хулосага келди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Парламент комиссиясининг ҳисоботида ёзилишича, сайтнинг ишдан чиқишига ботнетлардан фойдаланган ҳолда уюштирилган DDoS-ҳужуми сабаб бўлган. Комиссиянинг фикрича, бу каби ҳужум референдум жараёнига чет эл давлатларининг аралашганини билдиради.
Гап айнан қайси давлатлар ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаган. Бироқ Россия ва Хитой бу каби кибер-ҳужумларни уюштиришда тажрибага эгалиги таъкидланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)