Бокуда қурилаётган бинонинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди ва тўрт киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ Озарбайжоннинг «APA» агентлиги Бокудаги Green City ҳордиқ маркази ҳудудида қурилиши битмаган бинонинг қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
«Ҳодиса жойида олти киши бўлган. Икки киши ҳодиса жойининг ўзида ҳалок бўлган. Бир кишига жойида ёрдам кўрсатилди, уч киши касалхонага ётқизилди», — деди агентлик суҳбатдоши.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)