Хитойнинг етказиб бериш хизматларидан бири омбордаги посилкаларни саралашда юзлаб роботлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақида People’s Daily нашрига таяниб, TJournal хабар берди.
Компаниянинг саралаш станциясидаги тўқ сариқ рангли роботлар пакетларнинг белгиланган жойининг кодини сканерлаш орқали хатосиз аниқлайди.
Роботлар кунига 200 минггача посилкаларни саралайди, қўшимча қувватлантиришни талаб қилмайди ҳамда 24/7 тизимида ишлай олади. Компания бу тизим орқали инсон меҳнатига нисбатан 70 фоизга яқин харажат тежалганини таъкидлаб ўтди.
2014 йил охирида Amazon компанияси буюртмаларни ташишда бир неча минг Kiva роботларидан фойдаланиб кўрган эди. Ушбу роботлар компания ишчиларига нисбатан 4-5 маротаба самарали бўлиб чиқди. Инсон 60—75 дақиқа сарфлайдиган ишни роботлар 15 дақиқада бажармоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)