Huawei илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларига ҳар йили 10—20 миллиард доллар миқдорида инвестиция ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания директорлар кенгаши раисининг ўринбосари Сюй Чжицзюнь маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Келгусида биз учун асосий йўналиш илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларига инвестициялар киритиш бўлади. Уларнинг йиллик ҳажми 10—20 миллиард долларни ташкил этади. Шу тариқа Huawei рақамлаштириш ва интеллектуаллаштиришда ортда қолмаслигини кафолатлаймиз», — дея таъкидлади Сюй Чжицзюнь.
2016 йил якунлари бўйича компаниянинг ушбу соҳага капитал қўйилмалари умумий даромадларининг 14,6 фоизини ташкил этди ва 76,4 миллиард юанга (11,1 миллиард доллар) етди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)