Австралиянинг Виктория штати Порт-Фейри шаҳрида денгизчилар катта акулани ҳайдаш учун швабрадан фойдаланди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.
Salty Dog Charter компанияси ҳаваскорлар балиқ овловчиларни кемада денгизга олиб чиқди. Акула эса ушбу кемага қизиқиб қолди. Экипаж аъзоларидан бири қўлига швабрани олиб, акула моторни бузиб қўймаслиги учун унга қарата зарбалар берди.
Компания хўжайини денгиз йиртқичларини бундай тарзда аввал ҳеч қачон ҳайдамаганини маълум қилди.
Оқ акула – Ер юзидаги энг йиғик йиртқич балиқлардан бири саналади. Улар ўртача 4,6–4,8 метргача узунликка эга бўлади, баъзида 6 метргача ҳам етади. Улар одам учун энг хавфли акулалардан саналади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)