АҚШнинг Невада штатидаги Нино шаҳрида яшовчи Картер Уилкерсон Wendy’s фастфуд тармоғидан бир йил давомида бепул наггетслар олиш учун ретвит йиғмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Уилкерсон ҳаммаси бўлиб 18 миллионта ретвит йиғиши керак. Бундай шартни Wendy’s вакиллари қўйган. Тўрт кун ичида ёзув икки миллиондан кўпроқ ретвит йиғди.
Salute, Carter. #AnotherOne (cc: @Wendys) pic.twitter.com/ZtQASEhC4A
— Apple Music (@AppleMusic) April 7, 2017
Уилкерсонни Twitter фойдаланувчилари ва йирик компаниялар қўллаб қувватлади. Microsoft #NuggsForCarter ҳештегига Amazon ва Google компанияларини ҳам таклиф қилди.
We're in. How about you, @Amazon and @Google? #NuggsForCarter https://t.co/zi8FmD6Cf8
— Microsoft (@Microsoft) April 7, 2017
«Биз қўшиламиз. Сизчи, Amazon ва Google?»
Live your best life, Carter. Follow your dreams. #NuggsForCarter https://t.co/PbHd9JMQjE
— Amazon (@amazon) April 8, 2017
«Ҳаётинг фаровон бўлсин. Картер, орзуларинг сари интил»
Feeling lucky, @carterjwm? #NuggsForCarter https://t.co/pYqVV6rBh3
— Google (@Google) April 8, 2017
«Ўзингни омадли ҳис қиляпсанми, Картер?»
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)