The Guardian газетаси 30 март—2 апрель кунлари Буюк Британия кинотеатрларида намойиш этилган фильмларнинг кассабоплигини кўриб чиқди. Энг муваффақиятли фильм Эмма Уотсон иштирокидаги «Соҳибжамол ва махлуқ» бўлди. Фильм 6,75 миллион фунт стерлинг тўплади. Премьерадан сўнг ўтган уч ҳафта ичида фильм жами 51,4 миллион фунт стерлинг тўплашга эришди. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.
Кинотеатрлардаги энг кам томошабин кирган фильм режиссёр Дито Монтиелнинг Шайа ЛаБаф иштирокидаги «Уруш» фильми бўлди. Кинокартина бир ҳафтада атиги етти фунт стерлинг тўплади (31 800 сўмдан кўпроқ).
Фильм Бёрнли шаҳридаги фақат битта кинотеатрда намойиш этилган. Танқидчилар фильмга паст баҳо берган.
«Уруш» фильми 2015 йилда кинофестивалларда намойиш этилган, 2016 йил декабрида эса АҚШ, Кувайт ва БААда катта экранларга чиққан.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)