Хитойнинг шимоли-шарқидаги Хэбэй провинциясида маҳаллий сайёҳларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди, деб хабар беради «РИА Новости».
35 кишини олиб кетаётган автобус 8 апрель куни Шахэ шаҳрида ҳалокатга учради.
Полициянинг маълум қилишича, ҳалокат оқибатида уч киши ҳаётдан кўз юмган, олти нафари жароҳат олган. Танасининг маълум аъзолари синган ушбу олти шахс шифохонага етказилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаётгани қайд этилди.
Бошқа айрим йўловчилар кичик жароҳатлар олган.
Автобус ҳайдовчиси эса содир бўлган воқеага аниқлик киритилиши учун қўлга олинди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)