Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ливан пойтахти Байрутдан 40 километр масофада жойлашган Айн ал-Ҳилва фаластинлик қочоқлар лагерида Фаластиннинг ФАТҲ ҳаракати жангчилари ва диний ақидапарастлар ўртасида тўқнашув юз берди.

«ТАСС» ахборотига кўра, отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 14 киши турли даражада тан жароҳати олган. Отишмалар бошлаиши билан одамлар ҳудудни тарк эта бошлаган, мактаб ва савдо қаторлари ёпилган.

Al Mayadeen телеканали маълумотларига кўра, тўқнашувлар Фаластин хавфсизлик кучлари Ат-Тайрий мавзеси устидан назорат ўрнатишга уринган вақтда юзага келган.

Хабар беришларича, бу мавзеда Ливан ҳукумати томонидан қидирилаётган террорчи Билол Бадр яширинмоқда.

Умуман олганда, Ливан маъмурияти Айн ал-Ҳилвада яширинаётгани тахмин қилинаётган 128 нафар ақидапарастни қўлга олишга уринмоқда. Уларнинг аксарияти ИШИДга алоқадор, деб гумон қилинмоқда.

Фаластинликларнинг Ливан ҳудудидаги энг катта лагерида 100 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ливанда жами 12 та қочоқлар лагери бўлиб, уларда яшаётган одамлар сони тахминан 450 мингга тенг, деб баҳоланади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди