Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз якунига етди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Россия раислиги остида бўлиб ўтган йиғилишда делегация раҳбарлари ташкилот фаолиятининг турли йўналишларида ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, халқаро ва минтақавий муаммоларда ташкилотнинг роли ва ўрнини кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, ўз навбатида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг икки ўринбосари Анвар Носиров ва Саидикром Ниёзхўжаевни икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Россия ТИВ расмий мукофотлари билан тақдирлади.
Бугун биз МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши таркибида жуда яхши ва унумли иш олиб бордик. Йиғилиш Ўзбекистон Президентининг Россияга давлат ташрифи якунланиши билан ўтказилгани рамзий маънога эга, деб ҳисоблайман. Мен икки томонлама музокаралар ва бугунги кўп томонлама тадбирни сўнгги вақтлардаги ғоятда муваффақиятли тадбирлардан бири сифатида баҳолайман. Асосийси, Москвадаги саммитда ҳамда бугунги вазирлик кенгашида, Тошкентда ечилиши керак бўлган масалалар муваффақиятли ечим топди.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Биз ўзбекистонлик дўстларимизнинг стратегик шерикчилик ва ҳамкорлигимизни чуқурлаштиришни мақсад қилганини сезмоқдамиз ва бунга жавобан биз ҳам шундай муносабат изҳор этамиз. Бу йўл президентларимиз томонидан ҳам тасдиқланди.
Бугун мен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири икки ўринбосарининг ўзаро ҳамкорлигимизга қўшган ҳиссасини қайд этмоқчиман. Ҳамкорликни ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун бизни кутиб олган Анвар Носиров ҳамда Саидикром Ниёзхўжаевга вазирлигимиз белгисини топшираман.
Сергей Лавров, Россия ташқи ишлар вазири
Изоҳ (0)