Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 6 апрель куни бокс бўйича ташкил этилган Қирол кубоги–2017 халқаро турнирининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.
«Sport.uz» нашрининг хабар беришича, ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган етти боксчидан уч нафари – Жасурбек Латипов (-52 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-56 кг) ва Муроджон Аҳмадалиев (-60 кг) ярим финалда ўз юришини тўхтатиб, бронза медали билан чекланди.
Қайд этиш керакки, Шаҳобиддин Зоиров Рио–2016 Олимпия ўйинларида -52 килограмм вазнда олтин медални қўлга киритганди. Муроджон Аҳмадалиев эса -56 килогамм вазн тоифасида Рио–2016 Олимпиадасининг бронза медалига эга чиққанди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)