Хитойлик Жионг Жиан исмли эркак тошқинлардан сақланиш учун ўз гаражида амфибия-машина яратди. Бу ҳақда Ruptly TV’нинг YouTube’даги каналида эълон қилинган видеода ҳикоя қилинди.
Антиқа автомобиль эгаси Хитойнинг марказий қисмида, дарё яқинида истиқомат қилади. Ёмғирлар мавсумда сув дарё қирғоқларидан чиқиб туради. 20 йил давомида автомобиль механиги бўлиб ишлаган Жиан бир неча йилдан буён ҳақиқий кема-машина яратишга уринмоқда.
Ихтирочининг айтишича, аввалги тажрибалар вақтида машина двигатели сувга тўлиб қоларди. Шундан кейин у двигателни амфибиянинг орқа қисмига ўрнатишга қарор қилди.
Жионг Жианнинг маълум қилишича, унинг ноанъанавий машинаси тўрт кишини ташишга ва сувда соатига 32 километр тезликни олишга қодир. Машина ҳатто орқага қараб ҳам ҳаракатланиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)