Англия Премьер-лигасида 31-тур учрашувлари якунланди. Бунда Лондоннинг «Челси» клуби чемпионлик учун яна бир дадил қадам ташлади.
Турнинг марказий ўйинида «Манчестер Сити»ни қабул қилган Антонио Конте жамоаси 2:1 ҳисобида устун келди. Мезбонлардан Эден Азар дубл қайд этган бўлса, бунга Серхио Агуэро бир бор жавоб қайтарди.
Маълумот учун, томонларнинг «Сити» майдонида кечган ўйинида ҳам Антонио Конте жамоасининг қўли баланд келганди — 3:1. Шу тариқа «аристократлар» «Ливерпуль»дан 12, «Сити»дан 14 очко илгарилаб кетди.
Мазкур турда «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» клублари ҳам 3 тадан гол уришга муваффақ бўлди. «Тўпчилар» «Вест Ҳэм»га имконият қолдирмади. «Тоттенҳэм» эса Уэльсда ирода кўрсатиб, 89-дақиқадан бошлаб учта гол уришга эришди.
Юрген Клопп бошқарувидаги ливерпулликлар ўтган тур дербини ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, бу сафар «Борнмут»ни енга олмади ва чемпионлик пойгасидан янада узоқлашди.
Англия Премьер-лигаси 31-тур ўйинлари 5 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)