• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Самарқанд клуби томонидан ташлаб қўйилган ва 70 миллиони берилмаган футболчи саратон касалига чалинди

    Самарқанднинг «Динамо» клуби собиқ аъзоси Сирожиддин Сайфиевнинг саратон касаллигига чалингани маълум қилинганди. Кейинроқ блогер Фарҳод Норбўтаев унинг сўнгги 1 йилда бошдан кечирганлари ҳақида пост ёзди.

    Маълум қилинишича, постни эълон қилиш 2015 йилдаёқ режалаштирилган бироқ футболчининг ўзи буни истамаган. Сайфиев саратон сабаб ўлим билан курашаётганини эшитгач эса блогер футболчидан кечирим сўраб, уни омма учун очиқ қилган.

    2015 йилнинг 24 октябрь куни Тошкентда «Локомотив»га қарши кечган ўйин Сирожиддин учун профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлди. Ўша ўйинда у «Динамо» учун борини бериб ўйнади. Аммо 84-дақиқада содир бўлган ўша машум воқеа ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди.

    Алам қиладигани шундаки, жароҳатдан сўнг тез тиббий ёрдам машинасида уни пойтахтдаги «Травматология ва ортопедия республика илмий текшириш институти» шифохонасига олиб келишди. Бироқ футболчининг ортидан «Динамо» клуби раҳбариятидан ҳеч ким бормади.

    Футболчи шундай ҳикоя қилганди: «Оёғим синган. Оғриққа чидай олмайман. Операция бўлишини тўрт соат кутиб ётдим. Ўша пайтда фақатгина жамоадошим Зайниддин Тожиев менинг ёнимда турди. Бунинг учун Зайниддин акага катта раҳмат айтаман».

    «Операциядан сўнг қарасам, палатадаги шкафчада пул турибди. Отамга ҳеч кимдан пул сўраманг, клуб ойлигимни берса, ҳамма харажатларга етади деб айтгандим. Аммо отамнинг қаршилигига қарамай, Артур Геворкян ва бошқа кўплаб футболчилар соғайиб кетишим учун пул ташлаб кетишган экан».

    Ана шундай қийин аҳволда қолган пайтда клуб Сирожиддин Сайфиевнинг ойлиги тугул, жароҳат олганда тўланиши лозим бўлган пулни ҳам бермади. Унга ажратилган суғурта пулини эшитиб очиғи кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай қолдим. Атиги 174 минг сўм.

    Фарҳод Норбўтаев, блогер

    Блогпостда футболчининг кейинги ҳаёти, Самарқанд клуби раҳбарларининг қилмишлари ҳикоя қилинган. Бундай ўзбошимчалик қачонгача давом этади қабилида саволлар ёғдирилган.
    Ойлик маошини олиш мақсадида Тошкентдан Самарқандга келган Сирожиддин билан ҳар сафар кўришардик. Учрашувларнинг бирида у ҳамон пулларини ололмай ҳалак бўлиб юрганини, охирги чора сифатида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовга мурожаат қилганлигини айтиб берди. Айнан шундан сўнг пайтавасига қурт тушган «Динамо» клуби раҳбарияти унга ойлик маоши ва мукофот пулларини беришни ваъда қилган. Ҳатто, аниқ санасини айтиб, ўша куни барча пулларини беришни айтишганди. Айтилган муддат уч-тўрт маротаба ўзгардики, у пулларини ола билмади. Ваҳолангки, 2012 йилги футболчининг клуб билан тузган шартномасида у машғулот ёки ўйин жараёнида жароҳат олса, иш ҳаққи юз фоиз тўлаб берилиши келтириб ўтилган.

    Фарҳод Норбўтаев, блогер

    Блогернинг қайд этишича, вазият шунгача борганки, собиқ футболчи Самарқанд клуби раҳбарияти билан кўришиб, ортга бор-йўғи 2000 сўм билан қайтган. Чунки унда пулларини олиш учун умид бўлган ва Самарқандга борган. Маълум қилинишича, «Динамо»нинг Сирожиддин Сайфиевдан 60 миллион сўм қарзи бор.
    Оғир аҳволда қолган футболчи тўлиқ соғайиб кетиши учун маблағ керак. Шу мақсадда клубда қолиб кетган ойлик маошлари ва мукофот пулларини олиш мақсадида Ўзбекистон Президеннинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилмоқчи эди. 31 март куни виртуал қабулхонага юбормоқчи бўлган шикоят хатини таҳрир қилиш мақсадида менга юборишини айтганди. Афсуски, ўша кунги суҳбатимиздан сўнг Сирожиддин билан бошқа гаплашиш имкони бўлмади. 4 апрель куни эса интернет тармоғида унинг оғир хасталикка чалинганлигини ҳақидаги нохуш хабарни эшитдим.

    Наҳотки «Динамо» клуби раҳбарияти «ўзига хон кўланкаси майдон» бўлиб қолган бўлса? Ахир ҳар йили клубга 5—7 миллиард сўм маблағ ажратилади-ку? Ажратилган шунча маблағ футболчиларга берилмаган бўлса, қаерга сарфланган?

    Фарҳод Норбўтаев, блогер

    Маълумот учун, аввалроқ «Championat.asia» нашри «Динамо» клубининг Сирожиддин Файзиевдан 70 миллионга яқин қарзи борлиги ҳақида айтганди.

    05.04.2017, 16:46   Изоҳ (0)   28484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кучли бешлик. Бугун «Манчестер Юнайтед», «Бавария» ҳамда «Атлетико» ўйнайди

    04.04.2017, 11:12

    Мадейра ороли аэропорти расман Криштиану Роналду шарафига номланди

    29.03.2017, 18:10

    ФИФА Лионель Мессини тўртта ўйинга дисквалификация қилди

    28.03.2017, 22:28

    NBA’нинг «пакана» баскетболчиси бўйи 2 метрдан ошиқ рақиби оёқлари орасидан ўтиб кетди (видео)

    27.02.2017, 19:18

    Кучли бешлик. «Бавария» қўшимча дақиқалар эвазига бир очколи бўлди, «Ювентус»дан йирик ҳисобдаги ғалаба, «Монако» очко йўқотди, Балотелли эса эски ҳунарини бошлади...

    19.02.2017, 17:38

    Ла Лига. «Реал»дан ғалаба, Кевин Гамейродан 5 дақиқа ичида хет-трик, «Севилья» эса 2-ўринга кўтарилиб олди

    19.02.2017, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35

    Етакчи давлатлар Исроилни Ғазога ёрдам етказишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

    Дунё | 21 июл, 22:00

    Макроннинг рейтинги рекорд даражада пастлади

    Дунё | 21 июл, 21:41

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.