Самарқаднинг «Динамо» футбол клуби собиқ футболчиси Сирожиддин Сайфиев саратон касали билан курашаётгани ҳақида айтиб ўтилганди.
Бу воқеадан хабар топган Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби футболчилари #bizsenbilansiroj ҳештеги фонида суратга тушди. Маълум қилинишича, жамоанинг Осиё Чемпионлар лигаси 4-туридан олган ўйинидан тушган пуллар Сирожиддин Сайфиевни қўллаб-қувватлаш акциясига сафарбар этилади.
11 апрель куни Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ўз майдонида Эроннинг «Истиқлол» клубини қабул қилади. Учрашув чипталаридан тушган пуллар собиқ футболчининг тузалиши учун йўналтирилади. Яъни, шу куни стадионга тушган ҳар бир мухлисда Сирожиддин Файзиевни қўллаб-қувватлаш имконияти бўлади.
Бундан ташқари, клуб сардори Тимур Кападзе бошчилигида «Локомотив» футболчиларининг ўзи ҳам Сирожиддин Сайфиевга алоҳида пул йиғишни бошлаган. Уларнинг барчаси собиқ футболчини қўллаб-қувватлаш истагини билдирган.
Изоҳ (0)