Бирор нарсага берилиш ёки ўчликни ўрганиш билан бир йўла бир нечта фан — психология, социология, тиббиёт шуғулланади. Ноодатий берилишлар шунчалик кўпки, уларни битта мақолага сиғдириб бўлмайди. Келинг, уларнинг баъзиларини кўриб чиқамиз.
Китоб ўқишга ўчлик
Бундай мойилликка ички қулоқ касаллиги олиб келиши мумкин, унинг натижасида одам диққатни тўплаш қобилиятини йўқотади, унда сабабсиз хавотир, қўрқувлар пайдо бўлади. Аммо одам соғайгач, у бош кўтармасдан ўқишни бошлайди, чунки энди ўқиш жараёни жуда оддий ва осон туюлади, ва уларга катта завқ бағишлайди. Ўқишга берилган кишилар ухламай қўяди, чунки деярли бутун вақтини китобга сарфлайди. Кўпчилик ҳатто ўз ишини ҳам ташлайди.Телесериалларга ўчлик
Кекса аёлларга хос. Агар қандайдир сабабларга кўра, телесериалларга муккасидан кетган аёллар навбатдаги серияни кўра олмаса, уларнинг қўллари қалтираб, лаблари титрай бошлайди — булар наркотик «ломка» симптомлари ва психоз белгилари.Ўйинларга ўчлик
Болалар ва ўсмирларнинг кўп қисми азоб чекадиган мойиллик. Бошида бундай ўчлик енгил кечади. Бола шунчаки бўш вақтини компьютер ёки ўйин приставкаси қаршисида ўтказади, овқатланиш ва ухлаш ҳақида унутади, ҳатто уйқусида ҳам клавишларни теради. Ўйинга берилган кишиларда пайдо бўладиган симптомлар қуйидагича:- ўйинчи мўмай пул топиш имконини берувчи ноёб ўйин усулини ўйлаб топганига ишонч;
- йирик суммали ютуқ қандай сарфланиши ҳақидаги орзулар;
- ўйинлар ўртасидаги танаффус вақтида ҳиссий ҳимояланмаганлик туйғуси;
- инфантиллик ва масъулиятдан қочиш истаги.
Спортга ўчлик
Кўпинча спортга берилганлар ўз қоматини эталон стандартларга яқинлаштириш мақсадида келади. Аммо охир-оқибат бундай иштиёқ ҳаддан ташқари зўр бериш ва спортга боғланиб қолишга олиб келади. Агар жисмоний юклама минимумгача камайтирилса, организм худди наркотиклардан воз кечилганда кузатиладиган «ломка»ни бошдан ўтказади. Сўнг одам депрессияга тушади, уйқуси ёмонлашади, агрессия эса кучаяди.Манба: «Bunpie.ru»
Изоҳ (0)