Петербург метросидаги теракт 1995 йилда туғилган Акбаржон Жалилов томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда, Россия Тергов қўмитаси баёнотига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Криминалист-экспертлар «Плошчад Восстания» бекатида қолдирилган, ичида портловчи ускуна бўлган сумкада ҳам Жалиловнинг генетик изларини топган.
Аввалроқ, 4 апрель куни Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) Петербургдаги терактнинг «эҳтимолий ижрочиси 1995 йилда туғилган асли ўшлик, ҳозирда Россия фуқароси саналган Акбаржон Жалилов бўлиши мумкин»лиги ҳақида ахборот берган.
«РБК» ахборотига кўра, Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Жалиловнинг қариндошлари ва яқинларини сўроқ қилмоқда. ДМХҚ вакилининг маълум қилишича, сўроқлар қўмитанинг Ўшдаги бошқармасида олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!