Суриянинг мухолифат томонидан назорат қилинадиган Хон-Шейхун шаҳрида камида 58 киши авиаҳужумлар чоғи заҳарловчи газ қўлланиши қурбони бўлди. Бу ҳақда Лондондаги Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясига таяниб, Reuters маълум қилди.
Саудиянинг Al Arabiya телеканалига кўра, ҳужум оқибатида 100 киши ҳалок бўлди ва 400 киши жабрланди.
Мухолифат мазкур ҳужумда ҳукумат ҳарбий-ҳаво кучларини айблади.
Ўз навбатида, расмий Дамашқ армия кимёвий қурол қўлламагани ва қўлламаслигини билдириб, айбловларни рад этди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!