Жанубий Корея президенти лавозимига 5 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Сўнгги рейтингларга кўра, мазкур номзодлар орасида мухолифатдаги Демократлар партияси вакили Мун Чже Ин сайловчиларнинг 30 фоиз атрофидаги қўллаб-қувватлови билан етакчилик қилмоқда.
«Халқ партияси» вакили Ан Чхол Су номзодини маъқуллаётганлар сони (20 фоиз) ҳам ортиб бормоқда.
«Озод Корея партияси» Кёнсан-Намдо провинцияси губернатори Хон Чжун Пхё номзодини илгари сурди.
«Адолатли сиёсий партия» эса Ю Сон Минни танлади. «Адолат партияси» номидан сайловларда Жанубий Корея парламенти депутати Сим Сан Чжон иштирок этади.
Маълумот учун, Жанубий Кореяда муддатидан олдинги президентлик сайлови 9 май куни бўлиб ўтади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!