3 апрель, душанба куни портлаш содир бўлган Петербург метроси поездининг машинисти фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилиб, қурбонлар сонининг ошишига йўл қўймагани учун мукофотга тавсия этилади, деб ёзади «РИА Новости».
«У фавқулодда вазият шароитларидаги хатти-ҳаракатлари учун мукофотланади. Агар вагонлар платформага олиб чиқилмаганида, туннелнинг ёпиқ қисмида портлаш янада кўпроқ қурбонлар бўлишига олиб келиши мумкин эди», — деди метрополитен вакили. Унинг сўзларига кўра, машинист «айнан кўрсатма бўйича» ҳаракат қилган.
Агентлик суҳбатдоши айтишича, 1966 йилда туғилган машинист Петербург метросида 15 йилдан буён ишлайди, 2006 йилда унга биринчи класс машинисти мақоми берилган, бу олий мақом ҳисобланади.