Санкт-Петербургдаги полиция бўлинмасига метродаги терактни амалга оширишда гумонланувчи деб аталган ва сурати матбуотда эълон қилинган эркак келди, деб ёзади «РБК».
«У ўзини телевизор орқали кўриб, қўрқиб кетган ва ўзи полицияга келган», — деди нашрнинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси. Унинг сўзларига кўра, эркак терактга алоқадор эмас.
Аввалроқ Санкт-Петербург метросидаги терактнинг эҳтимолий ижрочиси сурати эълон қилинган эди. Видеокузатув камераси томонидан олинган сурат «Фонтанка» нашри томонидан эълон қилинган.