Сомали жанубида фугас моддасининг портлаши оқибатида икки бола ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълум қилинишича, мазкур воқеа 1 апрель куни кечки пайт Ўрта Шабелле провинциясида содир бўлган.
Провинциянинг ахборот вазири Маҳад Ҳассан фугаснинг портлаши оқибатида ҳалок бўлган ака-сингил авторикшада бўлганини қайд этди.
Мазкур портлашдан сўнг, Сомали миллий армияси ҳамда Африка Иттифоқининг Сомалидаги миссияси кучлари томонидан воқеа содир бўлган жойда яна икки бомба хавфсизлантирилгани хабар қилинди.
Ҳужумга жавобгарликни мамлакатдаги ҳеч бир террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олмади. Ўз навбатида, Маҳад Ҳассан ушбу воқеага «Аш-Шабоб» экстремистик гуруҳи жангарилари дахлдор бўлиши мумкинлигини таъкидлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)