Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Uzbek Tigers Astana Arlans жамоасидан илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Куннинг тўртинчи жангида энг оғир вазндаги спортчилар рингга чиқди — Зухриддин Маҳкамов ва Антон Пинчук. -91 килограммли боксчилар жангида қозоғистонлик спортчининг қўли баланд келди ва у ҳисобнинг 3:1 бўлишини таъминлади.
Аввалроқ Элнур Абдураимов, Абдулҳай Шораҳматов ва Исроил Мадримов қозоғистонлик рақибларига имконият қолдирмай, бир хилда — 3:0 ҳисобида муваффақият қозонганди.
Зухриддин Маҳкамов эса худди шу ҳисобда имкониятни бой берди — 45:50, 45:50, 46:49.
Маълумот учун, томонларнинг Қозоғистондаги учрашувида мезбонлар 4:1 ҳисобида устун келган.
Изоҳ (0)