Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Uzbek Tigers Astana Arlans устидан учинчи ғалабасини қўлга киритди.
75 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга ўзбекистонликлардан Исроил Мадримов чиқди. Унинг рақиби Сапарбой Айдаров бўлиб, қозоғистонлик боксчи ўз жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолишнинг уддасидан чиқа олмади. Мадримов ҳар уч реферидан устунлик кўрсатилган ҳисобларни қабул қилиб олди: 50:44, 50:44, 49:45.
Исроил Мадримов Uzbek Tigers сафида шу мавсумдан бошлаб жангларда иштирок этиб келмоқда.
Аввалроқ Элнур Абдураимов ва Абдулҳай Шораҳматов қозоғистонлик рақибларига имконият қолдирмай, бир хилда — 3:0 ҳисобида муваффақият қозонганди.
Маълумот учун, томонларнинг Қозоғистондаги учрашувида мезбонлар 4:1 ҳисобида устун келган.
Изоҳ (0)