Warner Bros кинокомпанияси «Бэтмен» туркумидаги суперқаҳрамон қиз ҳақидаги «Бэтгёрл» (Batgirl) фильмини яратишга киришди. Бу ҳақда NME хабар бермоқда.
«Қасоскорлар», «Ўрмондаги кулба», «Ўйинчоқлар тарихи» каби фильм ва мультфильмлари билан танилган Жосс Уидон янги картина продюсери, режиссёри ва сценарийнависи бўлди.
Фильмнинг актёрлар таркиби ҳозирча ошкор этилмади. «Бэтгёрл»да «Бэтмен» туркумидаги бошқа қаҳрамонлар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Бэтгёрл қаҳрамон сифатида 1997 йилда суратга олинган «Бэтмен ва Робин» фильмида пайдо бўлган, ўшанда уни актриса Алисия Сильверстоун ижро этганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)