Самарқандда 27 март санасидан буён Исроил ҳужжатли фильмлари намойиши давом этмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб, UzDaily хабар қилди.
Элчихонанинг берган маълумотларига кўра, 27—29 март кунлари соат 15:00 да Алишер Навоий номли кинотеатрда Исроил ҳужжатли фильмлари намойиш этилади.
Самарқанд шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари «Аҳмоқона орзу» (27 март), «Альбом 61» (28 март), ва «Фотоновелла» (29 март) фильмларини томоша қилиши мумкин.
Томошабинлар фильмлар билан бир қаторда «Исроил болалар адабиётида безаклар тараққиёти тарихи» номли кўргазма билан ҳам танишиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)