«Обод» — «Бунёдкор» ўйинидан кейин матбуот анжуманида иштирок этган Сергей Лушчан журналистлар саволларига жавоб қайтарди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
28 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши ўйинда иштирок этди. 30 март куни эса чемпионлик учун кураш олиб бориши тахмин қилинган «Бунёдкор» Олий лига доирасида майдонга тушди. Клуб раҳбарияти учрашувни бошқа кунга кўчиришни сўраб ПФЛга мурожаат қилмадими?
Биз бу борада ЎФФга мурожаат қилдик. Улар эса «Бунёдкор»нинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқишини кутмаганликлари ҳақида айтишди. Майли, нима ҳам дердик.Қайд этиш керак, «Бунёдкор»нинг «Насаф»га қарши битта ўйини ПФЛ тақвими сабаб аллақачон бошқа кунга кўчганди. Ҳар икки клубнинг гуруҳ босқичидан қолиб кетишидан умид қилган ПФЛ, уларнинг ўзаро ўйинини ОЧЛ учрашувлари бор кунга тайин қилганди.28 март куни терма жамоа ўйнамоқда, 30 мартда эса «Бунёдкор». Фақат бизда шундай бўлиши мумкин.
Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи
Биз шундоқ ҳам «Насаф»га қарши ўйинни бошқа кунга кўчирдик. Чунки ўша куни ОЧЛда ўйнашимизга тўғри келиб қолганди. «Обод»ни ҳам кўчирганимизда, қайси кунлари ўйнардик?!Қайд этиш керак, терма жамоага футболчиларини берган «Пахтакор»нинг Ўзбекистон кубогидан жой олган «Нурафшон»га қарши ўйини бошқа кунга қолдириб берилганди. «Бунёдкор»нинг ўйини нима сабабдан сурилмаган — маълум эмас.Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи
Изоҳ (0)