Хитойлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги энг йирик AG600 самолёт-амфибияси ўзининг илк синов парвозини шу йил май ойида амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хитой халқаро радиосига кўра, биринчи парвоз ер устида ўтказилади. Йилнинг иккинчи ярмида эса AG600 сув юзасида синаб кўрилади.
«Биз электр таъминоти борт тизими, бошқарув тизими ва гидравликадаги синовларини якунладик. Шу ой охирида тебраниш бўйича синовларни бошлаймиз ва улар 20 кун атрофида давом этади. Шундан сўнг парвоз санаси самолёт ва учувчиларнинг тайёргарлик даражасига боғлиқ бўлиб қолади», — дея таъкидлади қурилма бош конструктори ўринбосари Ван Чжэнлун.
Маълумот учун, Хитой авиасозлик корпорацияси (AVIC) томонидан яратилган AG600 сув самолёти ўрмон ёнғинларига қарши кураш ва қутқарув операциялари учун мўлжалланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)