1996 йилда отиб ўлдирилган америкалик рэпер Тупак Шакурнинг онаси ўғлининг шахсий буюмларини қайтариб олишга қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Улар орасида қўшиқлар матни, кундаликлар, паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, кийим ва заргарлик буюмлари бор. Шу мақсадда Афени Шакур судларда бир неча даъволар қўзғади.
TMZ сайтига кўра, даъволар Moments in Time аукцион дўкони, шунингдек, яна икки шахсга қаратилган.
Афени Шакур улар ўғлининг шахсий буюмларини ноқонуний равишда, воситачилар орқали сотиб олган кишилардан харид қилган, деб ҳисобламоқда.
Тупак Шакурнинг шахсий буюмлари аукционларда юқори баҳоланади, чунки уни ўлимидан сўнг Кливленддаги рок-н-ролл шон-шуҳрати залига киритишга қарор қилинди.
Маросим жорий йил апрель ойида бўлиб ўтади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)