Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, 21 март куни шаҳар ИИББга Captiva русумли машина олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноятни 1992 йилда туғилган, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида таҳсил олувчи талаба содир этгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан транспорт воситасини олиб қочиш аломатлари билан жиноий иш қўзғатилиб, фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят сабаблари ўрганилганда, йигит ўзи танишган қизга мақтаниш мақсадида машинани ўғирлаб, ҳайдаб кўрсатишга урингани аниқланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)