Сурия армияси Хама вилоятидаги (Дамашқдан 220 километр масофада) шимоли-ғарбий фронтда ташаббусни ўзига қайтарди ва қарши ҳужумга ўтди. Бу ҳақда Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги вакили SANA агентлигига маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Қўмондонлик вакили ўтган олти кун ичида ҳукумат кучлари «Жабҳат ан-Нусра» ва улар томонида курашаётган бошқа экстремистик гуруҳларнинг 2,2 минг террорчисини йўқ қилганлигини маълум қилди.
Ҳарбий вакил маълумотига кўра, 26 та зирҳли техника ишдан чиққан ва душманнинг еттита бошқарув пункти йўқ қилинган.
Изоҳ (0)