Мираъзам Мирқосимов Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Мирқосимов Юнусободга 2016 йил октябридан бери ҳокимлик қилиб келаётган эди. Бунгача у шаҳарнинг Шайхонтоҳур туманига раҳбарлик қилган.
25 мартдан эътиборан собиқ ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Сардор Қосимов Юнусобод тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб турибди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)