АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ давлат раҳбари Барак Обама қабул қилган «Тоза энергия» режасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолайди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Мазкур қарор билан Трамп янги кўмир конлари устида ишлашга қўйилган амалдаги тақиқни бекор қилади. Президент, шунингдек, янги иш жойлари ташкил қилиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлайдиган йўналишни бошлайди.
Аввалроқ Трамп углеводородли ёқилғини ишлаб чиқаришни фаоллаштиришни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, АҚШ етакчиси кўмир, нефть ва газ қазиб олиш бўйича янги лойиҳаларга рухсат бериш ҳамда қазилма ёқилғи соҳасидаги солиқларни камайтиришни мўлжаллаган эди.
Изоҳ (0)