Япониянинг Насу шаҳрида (Тотиги префектура) жойлашган тоғ-чанғи курортида қор кўчиши оқибатида ҳалок бўлган мактаб ўқувчилари сони саккиз нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ўт ўчириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Уларнинг барчаси юрак ва ўпка фаолиятининг тўхташи ҳолатида эканлиги маълум қилинмоқда.
Бундан ташқари, ўт ўчириш бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида яна 37 киши жабрланган. Улардан икки нафари оғир шикастланишлар билан шифохонага жойлаштирилган.
Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга матбуот-анжуманида Тотигидаги ҳодиса муносабати билан мамлакат ҳукумати ҳузурида фавқулодда штаб ташкил этилганлиги ва у қидирув ишларини мувофиқлаштиришини маълум қилди.
Кўчки юз берган пайтда қояда жами 63 киши бўлган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)